Project Description

Paradik Gel

Brand name Paradik Gel- 30 g
Generic name Diclofenac diethylamine, Olium Lini, Methyl Salicylate &
Menthol Gel
Active ingredient
  • Diclofenac diethylamine
  • Olium lini
  • Methyl salicylate
  • Menthol
Category Analgesic & Anti-inflammatory
Strength of API
Diclofenac diethylamine 1.16%w/w
Olium lini 3.0% w/w
Methyl salicylate 10%w/w
Menthol 5.0% w/w
Dosage form Gel
Packaging style 30 gm Gel filled in a collapsible tube in one inner box with
insert.
Storage condition Store at 20° to 25°C. Protect from heat & Avoid freezing.
Self-life 36 months from the date of manufacture.
Mechanism of Action The mechanism of action of PARADIK GEL, like that of other
NSAIDs, is not completely understood but involves inhibition of
cyclooxygenase (COX-1 and COX-2). Diclofenac is a potent
inhibitor of prostaglandin synthesis in vitro.
Usage
  • Muscle aches,
  • Arthritis,
  • Backache,
  • Relieve pain,
  • Swelling (inflammation),
  • Joint stiffness caused by arthritis.
Side Effects Common side effects of Paradik Gel includes:

  • Nausea,
  • Stomach Pain,
  • Upset Stomach,
  • Diarrhea,
  • Gas,
  • Ulcers,
  • Itching,
  • Dryness & Redness,
  • Scaling,
  • Numbness &Tingling,
  • Cysts,
  • Pimples, Skin Irritation where the medicine was applied
Contraindication PARADIK gel is contraindicated to hypersensitivity, active
peptic ulcer or GI bleeding, history of allergic responses to
aspirin or other NSAIDS, acute porphyries.

Paradik Insert – Ointments

Препаратнинг савдо номи: Парадик актив гель

Таъсир этувчи моддалар: зиғир мойи, диклофенак диэтиламмоний, метилсалицилати, ментол.

Чиқарилиш шакли:

Парадик актив гель:

Гель 20 г, 30 г ва 50 г дан пластмасса тубаларда.

1 пластмассса туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

Таркиби:

Зиғир мойи (таркибида α-линолен кислотаси устун туради)  3,00% в/в

Диклофенак диэтиламмоний                                                                  1,16% в/в

(1,0% диклофенак натрийга тўғри келади)

Метилсалицилати                                                                                         10,00% в/в

Ментол                                                                                                               5,00% в/в

Бензил алкоголи                                                                                            1,00% в/в

Гелли асос                                                                                                         Д.К.

Таърифи: кучсиз спирт ҳидли, пуфакчаларсиз, бир хил, тиниқ сарғимтир гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

Фармакологик ҳусусиятлари

Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши восита.

Зиғир мойи – асосий компоненти альфа-линолен кислотаси (тўйинмаган ёғ кислотасини этил спирти) бўлиб, яллиғланишга қарши таъсирга эга.

Диклофенак яққол яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми яллиғланиш ўчоғида ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ларни носелектив сусайтириш, арахидон кислотасининг метаболизмини бузилиши ва простагландинларнинг биосинтезини бостирилиши билан боғлиқ. Яллиғланиш жараёнида Парадик актив гелини қўллаш оғриқ синдроми ва тўқималарни шишини камайиши ёки бартараф бўлишига олиб келади.

Диклофенак ва метилсалицилат маҳаллий қўлланганида, улар тез сўрилади ва тери ости ёғ қавати, мушак тўқимаси, бўғим капсуласи ва бўғим бўшлиғига кириб, бўғимларда оғриқ ва яллиғланишни бартараф қилиб, эрталабки танглик ва бўғимлар шишини камайтириб, ҳаракатлар ҳажмини ошишига олиб келади.

Ментол – терига ва шиллиқ қаватларга суртилганида, нерв охирларининг таъсирланишини чақиради, бу совуш ҳисси, енгил ачишиш ва санчиш билан намоён бўлади ва енгил оғриқ қолдириш (чалғитувчи) таъсири билан ифодаланади, шунингдек кучсиз антисептик ҳусусиятларга ҳам эга.

Фармакокинетикаси

Диклофенакнинг тери орқали сўриладиган миқдори у қўйилган майдонга пропорционал, шунингдек препаратнинг йиғинди дозаси ва терининг гидратацияси даражасига боғлиқ. Препарат сиртга қўлланганида 6% дан кўп бўлмаган диклофенак сўрилади.

Метаболизми асосан гидроксидланиш йўли орқали бир неча ҳосилаларининг ҳосил бўлиши билан амалга оширилади, улардан иккитаси фармакологик фаол, лекин диклофенакка қараганда аҳамиятли даражада кам. Диклофенак ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Қон плазмасидаги диклофенакнинг умумий тизимли клиренси ўртача 263±56 мл/мин, ярим чиқарилишнинг якуний даври эса – 1-3 соатни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

  • юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг посттравматик яллиғланиши (чўзилишлар, зўриқишлар ва лат ейишлар оқибатидаги);
  • юмшоқ тўқималарнинг ревматик касалликлари (тендовагинит, бурсит, периартикуляр тўқималарнинг шикастланиши ва бошқалар);
  • мушаклар ва бўғимларнинг касалликлари билан боғлиқ бўлган оғриқ синдроми ва шиш (ревматоид артрид, остеартроз, радикулитлар, люмбаго, ишиас ва бошқалар).

Қўллаш усули ва дозалари

Парадик гели сиртга қўлланади. Парадик гелининг концентрациясини танлаш яллиғланиш жараёни ва оғриқ синдромининг яққоллиги билан белгиланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда Парадик 1% гели суткада 3-4 марта қўлланади. Узунлиги тахминан 5-10 см (2-4 г гель) гель тасмаси терига қўйилади ва бироз ишқаланади. Препаратнинг қўлланадиган миқдори оғриқли соҳанинг ўлчамига боғлиқ.

Препарат қўйилганидан кейин қўлни ювиш керак.

Даволашнинг давомийлиги кўрсатилишлари ва даволашнинг самарадорлигига боғлиқ. Препаратни қўллаш бошланганидан кейин 2 ҳафта ўтгач даволашни давом эттиришни мақсадга мувофиқлиги бўйича шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Юмшоқ тўқималарнинг шикастланишида ёки юмшоқ тўқималариннг ревматик касалликларида препаратни кетма-кет 14 кундан ортиқ қўллаш керак эмас ва артрит билан боғлиқ бўлган оғриқ ҳолида 21 кундан ортиқ эмас (агарда шифокор даволашни бошқа тартибини буюрмаган бўлса). Агарда 7 кун давомида ижобий клиник динамика аниқланмаса ёки ҳолат ёмонлашса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Парадик камдан-кам ножўя реакциялар чақиради. Баъзида гель қўйилган соҳада қизариш, қичишиш ёки ачишиш ҳисси, папулалар, везикулалар, терини кўчиши пайдо бўлади. Алоҳида пациентларда фотосенсибилизация аниқланиши мумкин. Жуда камдан-кам ўта юқори сезувчанлик реакциялари аниқланади (тошма, эшакеми, бронхиал астма, ангионевротик шиш).

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши;
  • омиладорликнинг III уч ойлиги;
  • лактация даври (эмизиш);
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • препаратнинг компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ўзаро таъсирининг пайдо бўлиш эҳтимоли кам, чунки диклофенак сиртга қўлланганида тизимли сўрилиши жуда кам. Препаратни бошқа НЯҚВ билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Парадик гели фотосенсибилизацияни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Парадик гелини маҳаллий косметик воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Парадик гелини очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиб, фақат шикастланмаган терига суртиш керак. Қўйилганидан кейин окклюзион боғлов қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўймаслик керак.

Парадик жигар порфириясида (зўрайиш босқичида), меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг эрозив–ярали шикастланишларида, жигар ва буйраклар фаолиятининг оғир бузилишларида, сурункали юрак етишмовчилигида, бронхиал астмада, кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Автомобил ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Парадик автомобилни бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Парадикни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида қўллаш, фақат она учун фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда мумкин.

Диклофенак ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишини эҳтимоли кам, чунки сиртга қўлланганида диклофенакнинг тизимли сўрилиши жуда кам. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганида диклофенакнинг перорал шакллари учун характерли бўлган ножўя самараларни чақириши мумкин. Тизимли ножўя самаралари пайдо бўлган ҳолда меъдани ювиш ва адсорбентни қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш симптоматик.

Сақлаш шароити

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили:

«Яш Медикейр Пвт.Лтд.», Хажипур, Тал-Химатнагар, Ҳиндистон.

«Авантика Медекс Пвт.Лтд.», 6, Ахмедабад комплекс, Сархез,

Ахмедабад-382210, Ҳиндистон учун ишлаб чиқарилган.